“Пахтакор” стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистон билан халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Қизиқарли тарзда кечган ўйинда вакилларимиз 3:1 ҳисобида ғалабага эришишди. Терма жамоамиз таркибида Игорь Сергеев, Достонбек Ҳамдамов ҳамда Жамшид Искандеров рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.